Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Пахта ва ғалладан қисқартирилган ер кимларга берилади?

Пахта ва ғалладан қисқартирилган ер кимларга берилади?

Фото: «Intercombase.com»

Ўзбекистонда пахта ва ғалладан қисқартирилган 80 минг гектар ер аҳолига бўлиб берилади. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида ўтказилган видеоселектор давомида маълум қилинди.

— Келгуси йилда пахта ва ғалладан қисқартириладиган 80 минг гектар майдонларни аҳолига бўлиб бериш бўйича куни кеча қарорни имзоладим, — дея таъкидлади давлат раҳбари.

Таъкидланишича, ушбу ерлар аҳолига деҳқон хўжалиги ташкил этиш учун, 10 сотихдан 1 гектаргача 10 йил муддатга, очиқ электрон танлов ўтказиш орқали ижарага берилади.

— Бунда, асосий мезон – томорқадан самарали фойдаланиш ва яратиладиган иш ўринлари бўлади.

Танловда, деҳқончиликда тажрибаси бор аҳоли, шунингдек, 3 та дафтарга кирган оилалар қатнашади.

Очиқ электрон танловда ҳар бир талабгорнинг ҳозиргача ўз томорқасидан қандай фойдаланаётганига янги жорий этилаётган ҳоким ёрдамчилари баҳо беради, — деди Шавкат Мирзиёев.

Президентнинг таъкидлашича, ушбу ерларда деҳқончилик қилиш учун, оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида сабзавот, полиз ва дуккакли экинлар экишга 6 ойлик имтиёзли давр билан 2 йилгача кредит ажратилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг