Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Павлодарга кетаётган 58 нафар ўзбекистонлик яна бир фожиадан қутқариб қолинди

Павлодарга кетаётган 58 нафар ўзбекистонлик яна бир фожиадан қутқариб қолинди

Фото: «Казинформ»

Павлодар вилоятига автобусда кетаётган Ўзбекистон фуқаролари қутқариб қолинди. Бу ҳақда «Tengrinews.kz» хабар қилмоқда. Маълумотларга кўра, йўловчи автобуси Тошкентдан Красноярскга йўл олган эди.

Автобус совуққа бардош беролмаган ва Павлодарнинг Шидерт қишлоғи яқинида тўхтаб қолган. Бу вақтда автобусда 57 нафар йўловчи ва ҳайдовчи бўлган. Улар машинадан Шидерт қишлоғидаги иситиш пунктига эвакуация қилинган. Автобус иситилгач, йўловчилар Павлодарга кузатиб қўйилган.

Тахминларга кўра, агар воқеа рўй берган жойда иситиш пункти бўлмаганда йўловчилар музлаб қолишлари мумкин эди. Ҳозирда автобус Павлодардаги автотураргоҳда. Уни таъмирлашлари биланоқ, транспорт воситаси ўз йўлини давом эттириши мумкин. Маҳаллий полиция ходимлари эса уни Россия чегарасига қадар кузатиб қўйишади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг