Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Патрул автомобиллари янги намунадаги радарлар билан таъминланди

Патрул автомобиллари янги намунадаги радарлар билан таъминланди

Фото:«Uza.uz»

Тошкент вилояти Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси вилоят ҳудудида тезлик оқибатида йўл-транспорт ҳодисалари салмоғини камайтириш мақсадида патрул автомобилларга янги намунадаги махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш воситалари ўрнатмоқда. Бу ҳақда «ЎзА» ёзмоқда.

Ушбу патрул автомобилларга ўрнатилган фоторадарлар реал вақт режимида автоматик равишда қоидабузарликни қайд этади. Симсиз алоқа орқали автомобиль рақами, сана, вақт ва воқеа жойидан иборат бўлган маълумотларни «Ўзбекистон почтаси»нинг маълумотларни қайта ишлаш маркази орқали қоидабузарликни содир этган ҳайдовчи ёки юридик шахсга почта орқали хабар беради.

Ҳозирда ушбу фоторадарлар тест режимида ишламоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг