«Пастдарғом йиртқичи»: у ёлғиз бўлмаган! (видео)
Самарқанд вилоятининг Пастдарғом туманидаги Кичик Найманча маҳалласи ҳудудида тунда фуқароларга тегишли бўлган қўйларни бўғизлаётган йиртқич ушлангани ҳақида хабар бергандик.
Пастдарғом тумани ҳокимлигидан «Xabar.uz»га маълум қилишлариича, йиртқич ёлғиз ҳаракат қилмаган. Бир нечта чиябўри гуруҳ бўлиб қўйларга ҳужум қилган.
Ниҳоят, маҳаллий овчилар томонидан Кичик Найманча маҳалласи ҳудудида қўйларни бўғизлаган учта чиябўри ўлдирилди.
«Xabar.uz»га овланган икки йиртқичнинг фотоси, бирининг видеоси тақдим этилди.
Қуйидаги видеода йиртқичлардан бири тасвирланган. Унинг ранги ноодатий – оқимтир-малла тусда. Бошқа чиябўриларга қараганда анча йирик. Катта эҳтимол билан қўйларни бўғизлаган асосий йиртқич шу чиябўри бўлган.
«Семизлигини қара буни. Нечта қўйни уйини куйдирган бу», дейилади видеода.
«Xabar.uz» таҳририяти сайтда эълон қилинган аҳоли мурожаатига тезда муносабат билдирган ва юзага келган нохуш ҳолатни бартараф этишга бош қўшган мутасаддиларга миннатдорлик билдиради.
Умид қиламиз, бундан кейин ҳам хушёрлик йўқотилмайди ва бу каби хавотирли ҳодисалар юзага келмасиданоқ, олди олинади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter