«Паспортлар рейтинги»да Ўзбекистон пастга қулади...
Швейцариянинг «Henley & Partners» компанияси турли мамлакатларнинг паспортлари жозибадорлиги рейтингини эълон қилди. Ҳар йили янгиланиб борувчи ушбу рейтинг компания сайтида жойлаштирилди.
Рейтинг етакчиси — Япония паспорти. Япон фуқаролари визани олдиндан расмийлаштирмасдан туриб 191 мамлакатга бора олишади.
Иккинчи ўринда — Сингапур — 190 мамлакат.
Учинчи ўринда Германия ва Жанубий Корея — 189 мамлакат.
Ўзбекистон ўтган йили 80-ўринда эди, бу йил — 85-ўринда...
2020 йилги рейтинг
2019 йилги рейтинг
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter