Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Паспортлар рейтингида Ўзбекистон нечанчи?

Паспортлар рейтингида Ўзбекистон нечанчи?

Фото: «Zen.yandex.ru»

Швейцариянинг Henley&Partners компанияси паспортлар рейтингини янгилади.

Henley&Partners веб-сайтида қайд этилишича, Ўзбекистон рўйхатдаги 86-ўринни эгаллаган: унинг фуқаролиги визани расмийлаштирмасдан 57 та мамлакатга чиқиш ҳуқуқини беради. Ўтган йили Ўзбекистон 57 давлатга эркин чиқа олиш ҳуқуқи билан 85-ўринни эгаллаганди.

Биринчи ўринни яна Япония эгаллади, унинг фуқаролари 191 та мамлакатга визасиз ташриф буюришлари мумкин. Иккинчи поғонадан Сингапур (190 давлат), ундан кейин Германия ва Жанубий Корея (ҳар бири 189 давлатдан) жой олишди. Бундан ташқари, етакчи Европа давлатлари сафида АҚШ ва Канада ҳам бор.

КХДР (39 та давлат очиқ), Ливия ва Непал (38), Фаластин (37), Сомали ва Яман (33), Покистон (32), Сурия (29), Ироқ (28) ва Афғонистон (26) фуқароларининг паспортлари рейтингнинг энг қуйи қаторларидан жой олишган.

Henley рейтинги ҳаракат эркинлиги индекслари асосида тузилади. Бу кўрсаткич ҳар бир давлат фуқароларининг қанча давлатга визасиз ёки виза олиш соддалаштирилган тартибда бориши мумкинлигини ифодалайди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг