Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Партия кузатувчилари сайлов жараёнларини кузатишда давом этмоқда

Партия кузатувчилари сайлов жараёнларини кузатишда давом этмоқда

Беш йилликнинг муҳим сиёсий жараёни — Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови Сайлов кодексига асосан юртдошларимизнинг фаол иштироки билан, очиқ ва ошкоралик руҳида давом этмоқда. Ушбу сиёсий тадбир халқимиз келажаги, Ватанимизнинг эртанги куни, истиқболини белгилашда катта аҳамият касб этади.

Сайловчилар бугун ўзининг тақдирига бефарқ бўлмаган ҳолда сайловга қатнашмоқда. Сайлов участкаларида юқори даражада тайёргарлик кўрилган. Хусусан, пандемия талабларига амалга қилинмоқда. Фуқароларимиз сайловда фаол қатнашаётганига гувоҳ бўлиняпти.

Ҳозирги вақтда барча сайлов участкалари овоз бериш жараёнлари  ўзининг қизғин палласида.

Ҳудудларда 10 минг 761 та сайлов участкаси ташкил этилган.

Халқ демократик партияси, «Миллий тикланиш» демократик партияси, Ўзбекистон Экологик партияси, Ўзбекистон Либерал-демократик партияси, «Адолат» СДПнинг кузатувчилари тегишли комиссиялар томонидан берилган мандатлар асосида тўла таркибда сайлов жараёнини кузатиш билан банд.

Партияларнинг сайлов штаби маълумотларига кўра, айни пайтга қадар жойларда сайлов қонунчилигига зид бўлган хатти-ҳаракатлар кузатилмаган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг