Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Парранда гўшти энг қиммат ҳудуд — Сурхондарё

Парранда гўшти энг қиммат ҳудуд — Сурхондарё

Иллюстратив фото

Айни вақтда Сурхондарё вилоятида фаоллар йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Давлат раҳбари вилоятда паррандачилик ривожи жуда паст эканини танқид қилди.

— Парранда гўшти энг қиммат ҳудуд — Сурхондарё. Нима учун? Чунки меҳнат қилмаяпсиз. Андижонда яйлов йўқ, аммо улар парранда етиштиришни ўзлаштирган. Сурхондарё шунча имкониятлари билан орқада юриши уят эмасми?

Нима учун вилоятда паррандачилик ривожланмаяпти? Сурхондарёда тухум еб, касал бўлганлар йўқми? Ёки товуқ гўштидан мазаси бўлмай қолганларчи? Агар соғлик учун зарари бўлмаса, нимага паррандачаликни ривожлантирмаяпсиз? — деди Шавкат Мирзиёев.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг