Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Париж мэри 2020 йилга қадар шаҳарда бепул жамоат транспортини йўлга қўйишга ваъда берди

Париж мэри 2020 йилга қадар шаҳарда бепул жамоат транспортини йўлга қўйишга ваъда берди

Фото: «АFR»

Сайёҳлар эътиборини кўп жалб этувчи мафтункор Парижнинг мэри Анн Идалго хоним 2020 йилга қадар Франция пойтахти аҳолиси ва меҳмонлари учун бепул жамоат транспортини йўлга қўйиш имкониятини ўрганмоқчи.

«Echo» газетасига берган интервюсида Идалго 2018 йил ёзига қадар бутун агломерацияга мўлжалланган мазкур режанинг иқтисодий жиҳатларини ўрганиш ва муҳокама қилиш ниятида эканлигини маълум қилган. Бу масала юзасидан якуний қарор навбатдаги муниципал сайлов ўтказиладиган 2020 йилда қабул қилинади.

«Бепул транспорт масаласи автомобилларнинг ҳавони ифлослашидан кўп зарар кўрадиган шаҳар учун асосий масаладир», — деган Идалго.

Шунингдек, шаҳар мэрияси бугун, 20 март куни 220 минг нафар кексалар учун бепул чипталарни жорий этиш масаласини кўриб чиқади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг