Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Ўзсувтаъминот»нинг инжиниринг компаниялари вилоят ҳокимликлари тасарруфига ўтказилади

«Ўзсувтаъминот»нинг инжиниринг компаниялари вилоят ҳокимликлари тасарруфига ўтказилади

Фото: Президент матбуот хизмати

Шавкат Мирзиёв раислигидаги йиғилишда вилоят ҳокимлари «Ўзсувтаъминот» билан бирга жорий йилнинг ўзида марказлашган ичимлик суви таъминотини 75 фоизга етказиши шартлиги кўрсатиб ўтилди.

«Ҳар бир вилоят ўзини режаларини ўн кунда қайта кўриб чиқиб, уларни ошириш бўйича таклифни бериши зарур», — деди Президент.

Бу ишларни жадаллаштириш учун сув таъминоти лойиҳалари бўйича жойлардаги «Ўзсувтаъминот»нинг инжиниринг компаниялари вилоят ҳокимликлари тасарруфига ўтказилади. Лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш, пудратчиларни аниқлаш ва молиялаштиришни очиш вилоятнинг ўзида бўлади.

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ва «Ўзсувтаъминот» лойиҳаларга техник талабларни белгилайди ва уларни экспертизадан ўтказади, ишларни қабул қилиб, эксплуатацияга масъул ва жавобгар бўлади.

Мутасаддиларга ушбу янги тизимни амалиётга жорий қилиш топширилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг