Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Озодбек Назарбеков отаси вафот этгани ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди

Озодбек Назарбеков отаси вафот этгани ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди

Маданият вазири Озодбек Назарбеков отаси вафот этгани ҳақида ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарлар ёлғон эканини ўз видеомурожаатида маълум қилди.

«Тоблари қочган эди, ҳозирда ўзларига келдилар. Саволларимизга жавоб қайтаряптилар... Айрим ҳовлиқма, оғзи бўш ахборот тарқатувчилардан эҳтиёт бўлишларини сўраб қолган бўлардим. Бу сизларнинг халқ орасида «рост сўзловчилар» сафида туришингизга хизмат қилади», – дея таъкидлайди Назарбеков.

«Шу жумладан отамга чин юракдан хизмат қилаётган тиббиёт ходимларига ўз миннатдорлигимни билдираман. Худо хоҳласа отам яхши бўлиб кетадилар», – дея қўшимча қилиб ўтади у.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг