Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзига ўт қўйган аёл. Ҳолат назоратга олинди — Фарғона вилояти ҳокимлиги

Ўзига ўт қўйган аёл. Ҳолат назоратга олинди — Фарғона вилояти ҳокимлиги

Фарғона нефтни қайта ишлаш заводининг ўзига ўт қўйиб юборган ишчиси воқеасига Фарғона вилояти ҳокимлиги муносабат билдирди.

«Фарғона нефтни қайта ишлаш заводида ишлаб келган 48 ёшли аёлнинг ўзига ўт қўйиб, ўз жонига қасд қилишга уриниши билан боғлиқ ҳолат юзасидан қуйидагилар маълум қилинади:

Дастлабки келиб тушган хабар бўйича, Фарғона нефтни қайта ишлаш заводида ишлаб келган 48 ёшли Ҳ.С., кеча, 2 август куни корхона олдида устига бензин қуйиб, ўзига ўт қўйиб юборган. Завод тиббиёт пунктида биринчи ёрдам кўрсатилиб, сўнгра Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Фарғона филиали Комбустиология бўлимига олиб келиб ётқизилган.

Аёлнинг ўз жонига қасд қилишга уриниши билан боғлиқ ҳолат вилоят ҳокимлиги томонидан назоратга олинди. Вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Аваз Ўринбоев ва вилоят прокурорининг ўринбосари Беҳзод Исмоилов бошчилигида ишчи гуруҳ тузилди. Ишчи гуруҳ таркибидан вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси раиси Эркин Нуралиев ҳам ўрин олган. Ҳозирда ишчи гуруҳ томонидан ҳолатнинг келиб чиқиш сабаблари бўйича ўрганиш ишлари олиб борилмоқда. Ўрганиш натижалари юзасидан тўлиқ ахборот тақдим этилади.

Бугун вилоят ҳокимининг ўринбосари — вилоят Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи Комила Кавланова Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази вилоят филиалида бўлиб, аёлнинг ҳолидан хабар олди», дейилади хабарда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг