Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Ўзгидромет» ушбу ҳафтада об-ҳаво қандай бўлишини маълум қилди

«Ўзгидромет» ушбу ҳафтада об-ҳаво қандай бўлишини маълум қилди

Фото: Xabar.uz

Гидрометеорология хизмати бошланган ҳафтада кутилаётган об-ҳаво маълумотини эълон қилди. 

Бугун ва эртага республика ҳудудининг катта қисмида ёғингарчилик кутилмайди.

Фақат Ўзбекистоннинг жанубий ҳудудларида нам ҳаво массалари айланиб туради, бунинг ҳисобига Самарқанд, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида баъзи жойларда бироз ёмғир ёғади, республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади.

Кечаси ҳали совуқ бўлади, ҳаво ҳарорати 0-5° илиқ, шимолда 2-7° совуқ атрофида бўлади, кундуз куни эса қуёш ҳавони 10-15° илиқгача иситади.

10 ноябрда нам ҳаво массаси шимоли-шарқий томонга қараб харакатланади ва республиканинг марказий ҳудудлари бўйича баъзи жойларда кучсиз ёмғир ёғиши эҳтимоли бор. Ҳаво ҳарорати кечалари 3-8° илиқ, кундуз кунлари 10-15° илиқ атрофида бўлади.

11-13 ноябрда республикамиз ҳудудига Туркманистон ҳудудларидан илиқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати кечалари 3-8° илиқ бўлади, кундуз кунлари еса ноябр ойи ўрталари учун бўлган меъёрий қийматларгача 15-18° илиқгача, жанубда еса 20-21° илиқгача исийди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг