Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Ўзгидромет» жазирама қачон тугаши мумкинлигини маълум қилди

«Ўзгидромет» жазирама қачон тугаши мумкинлигини маълум қилди

Фото: Xabar.uz

Гидрометеорология хизмати дам олиш кунларида кутилаётган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

Бугун кун давомида ҳудуднинг катта қисмида қуруқ ва бироз иссиқ об-ҳаво сақланиб туради. Фақат республиканинг шимолида, куннинг иккинчи ярмида Тошкент вилоятида ва Фарғона водийси вилоятларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.

Кундузи ҳаво ҳарорати 34-39° атрофида, жанубда баъзи жойларда 40-42° гача бўлади.

11 июнда Ўзбекистон ҳудудига Кавказ ҳудудларидан бироз нам ва нисбатан салқин ҳаво кириб келади.

11 июнда Қорақалпоғистонда, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларида, 11-12 июнда Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ва Фарғона водийси вилоятларида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин.

13 июнда фақат Тошкент вилоятида ва Фарғона водийси вилоятларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши ва момақалдироқ бўлиши мумкин. Республиканинг қолган ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди.

10-12 июнда республиканинг айрим жойларида шамол 17-22 м/с гача кучайиши кутилмоқда, чанг-тўзонлари кузатилиши мумкин.

Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида 10-14 июнда вақти-вақти билан қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлади, сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Айрим жойларда дўл ёғиши эҳтимоли бор.

Кундузи ҳаво ҳарорати аста-секин пасаяди ва 12 июнга келиб 31-33° ни ташкил этади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг