«Ўзгидромет» феврал сўнггидаги об-ҳаво маълумотини тақдим этди

Гидрометеорология хизмати бошланган ҳафта учун об-ҳаво маълумотини эълон қилди.
Бугун Ўзбекистон ҳудуди бўйича баҳорий илиқ, ёғингарчиликсиз об-ҳаво кутилмоқда. Кундуз куни ҳарорат 18-21° илиқгача кўтарилади, ушбу кун меъёридан 7-9° га юқоридир.
Эртадан иш ҳафтасининг охиригача Кавказдан булутли массивлар кириб келиши кутилмоқда, бунда республиканинг айрим жойларида вақти-вақти билан бироздан ўртачагача бўлган ёмғир ёғади, тоғларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Ҳаво ҳарорати асосан кечалари 4-9° илиқ, кундуз кунлари 13-18° илиқ бўлиши кутилмоқда, бу иқлимий меъёрдан юқоридир.
Пойтахтимизда ҳафта давомида қуруқ ва илиқ об-ҳаво кутилмоқда, фақат 25 феврал, жума куни бироз ёмғир ёғиш эҳтимоли бор.
Ҳафта давомида республиканинг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи бор.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter