«Ўзбекнефтгаз» раҳбариятида тайинловлар амалга оширилди
Сидиқов Баҳодиржон Баҳромович — «Ўзбекнефтгаз» АЖ Бошқаруви раиси этиб тайинланди.
Б.Сидиқов бунга қадар «Ўзбекнефтгаз» АЖ Бошқаруви раиси вазифасини бажарувчи сифатида фаолият юритиб келаётган эди.
Шунингдек, Рустам Шеров «Ўзбекнефтгаз» АЖ бошқаруви раисининг Геология ва қазиб чиқариш бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.
Шу кунга қадар у «Ўзбекнефтгаз» АЖ бошқаруви раисининг Қазиб чиқариш ва қайта ишлаш бўйича ўринбосари лавозимида ишлаган.
Одил Темиров «Ўзбекнефтгаз» АЖ бошқаруви раисининг Қайта ишлаш бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.
Тайинловга қадар у «Ўзкимёсаноат» АЖ бошқарув раисининг ишлаб чиқариш, маҳаллийлаштириш, саноатда кооперасия алоқаларини кенгайтириш ва ахборот технологиялари бўйича биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган.
Ибодов Мўмин Мамуржонович Бошқарув раисининг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси – матбуот котиби вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.
Тайинловга қадар Президент Администрацияси, Олий Мажлис Сенати, Давлат активларини бошқариш агентлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида ахборот сиёсати масалалари бўйича фаолият олиб борган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter