«Ўзбеккино» билан боғлиқ вазият, маошлар бўйича қарор, коронавирусдан тузалаётган беморлар ва бошқа муҳим хабарлар
«Xabar.uz» ахборот-таҳлилий портали 17 апрель куни Ўзбекистон ва дунёда рўй берган хабарлар, янгиликлар ҳақида яна бир бор эслаб ўтади.
Шунингдек, эълон қилинган долзарб мақолалар ва фойдали маълумотларни ҳам тавсия қиламиз.
Ўзбекистонда коронавирус билан боғлиқ вазият
17 апрель ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 1390 нафарни ташкил қилмоқда.
Ҳозирга қадар мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан буткул соғайганлар сони эса 150 нафардан ошди.
Шунингдек, Давлат Бош санитария врачи Баҳром Алматов коронавирусга чалинганлар сони нима учун камайганлигига изоҳ бериб ўтди.
Президент топшириғи: Ўпкани сунъий вентиляция қилувчи 2 минг 300 та аппарат сотиб олинади
Шавкат Мирзиёев 17 апрель куни коронавирус пандемиясига қарши курашишда халқаро молия институтлари билан ҳамкорликни кучайтириш масалалари муҳокамасига бағишланган йиғилиш ўтказди.
Унда Соғлиқни сақлаш вазирлигига бирламчи ва тиббий ёрдам лойиҳалари доирасида Осиё тараққиёт банки ҳамда Жаҳон банкининг 30 миллион доллар маблағи эвазига ўпкани сунъий вентиляция қилувчи 2 минг 300 та аппарат ва бошқа ускуналар сотиб олиш вазифаси қўйилди.
Коронавирусга қарши ёрдам беришда хитойлик врачлар Ўзбекистонга келди
Хитойлик мутахассислар мамлакатимизда COVID-19нинг олдини олиш, назорат қилиш ва даволашни ташкил этишда юртимиз тиббиёт ходимларига яқиндан кўмаклашади.
Ахборотни жиловлаб бўлмади. «Ўзбеккино» раҳбари ўзига нисбатан «исён» юзасидан баёнот бермоқчи
Кеча кечки пайт пешқадам сайтлардан «Daryo.uz»да бир гуруҳ кино намоёндалари «Ўзбеккино» миллий агентлиги бош директори Фирдавс Абдуҳолиқов устидан ҳукумат раҳбарига шикоят қилгани оид мақола чоп этилди.
Шунингдек, сиз учун муҳим бўлган хабарлар
Бюджет ташкилотлари ходимлари маошига қўшимча тўловлар тўхтатилади
Коронавирус юқтирганлар сони вилоятлар кесимида эълон қилинди (инфографика)
Жаҳон иқтисодиёти коронавирус ботқоғидан қанчалик тез чиқа олиши тахмин қилинди
Ўзбекистон термасини ЖЧ ғолиби қилган ёш мураббий вафот этди
Бу қизиқ
Коронавирус қандай ҳароратда ўлиши ҳақида тадқиқот ўтказилди
Франциядаги Экс-Марсел университети олимлари коронавирус қандай ҳароратда ўлиши борасида тадқиқот олиб борди. Тадқиқот натижалари bioRxiv порталида эълон қилинган.
Коронавирус: Ўзбекистон, яқин хориж ва жаҳондаги вазият билан ушбу ҳаволадаги инфографикада танишишингиз мумкин.
Бизни кузатиб боринг!
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter