Ўзбекистоннинг турли ҳудудларида «Истеъмолчи кутубхоналари» ташкил этилади
Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси томонидан ҳудудларда «Истеъмолчи кутубхонаси» ташкил этилади.
Хўш, истеъмолчи товар, иш, хизматларга буюртма берганда, сотиб олинган товар ёки буюртма берилган иш, хизматларнинг хоссалари ва жиҳатлари ҳакида тўлик маълумотга эгами, истеъмолчи бу борада ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларини қай даражада билади?
Айни вақтда ўтказилган кузатиш ва таҳлиллар натижалари бу соҳада муаммолар борлигини ва уларни ҳал этилишида жамоатчилик иштироки зарурлигини кўрсатмокда.
Хусусан, аҳолининг истеъмол маданиятини ошириш борасида, уларнинг ўкув-услубий, техник адабиётлар, адабий-бадиий, маърифий ва илмий-оммабоп китобларга бўлган талабини қондириш, бугунги кунда мутолаа маданиятини юксалтириш билан боғлик муҳим масалаларга ечим топиш долзарб вазифа бўлиб қолмокда.
Ушбу вазифаларни комплекс ҳал этилишига кўмаклашишда жамоатчилик ташкилотлари иштирокини таъминлаш мақсадида, Федерация томонидан республика худудларида истеъмолчи кутубхоналари ва китоб савдосига ихтисослашган дўконлар ташкил этиш лойиҳаси ишлаб чиқилди.
Лойиҳа доирасида ташкил этилаётган кутубхона ва китоб савдоси дўконларида, Ўзбекистон Республикаси қонунлари ва истеъмолчилик соҳасидаги муносабатларни тартибга солувчи норматив ҳужжатлар, сиёсий-иқтисодий қўлланмалар, маърифий, бадиий, илмий оммабоп китоблар, республикамизда нашр қилинадиган газета-журналлар, шунингдек, замонавий «Book cafe» ва бепул WiFi тизими ҳамда интернет орқали зарур адабиётларни топиш ва ҳарид қилиш имконини берувчи «eReader» электрон ўқув қурилмалари билан таъминланиши режалаштирилган.
Ушбу ташаббуснинг Олтиариқ тумани ҳокимлиги томонидан қўллаб қувватланиши натижасида Федерация томонидан туман марказида дастлабки «Истеъмолчи кутубхонаси»нинг қурилиш ишлари бошланган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter