Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонлик йигит Россияда кўрсатган жасорати учун тақдирланди

Ўзбекистонлик йигит Россияда кўрсатган жасорати учун тақдирланди

Фото: Ижтимоий тармоқлар

2019 йил 25 август куни Ўзбекистоннинг Қозон шаҳридаги Бош консули Фариддин Насриев йўл-транспорт ҳодисасида жароҳатланганларга ёрдам беришда мардонавор ҳаракати учун Ўзбекистон фуқароси Данил Юлдашевга ташаккурнома топширди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар берди.

Фото: ТИВ матбуот хизмати

2019 йилнинг 17 август куни Перм шаҳрида шаҳар автобуси ЙТҲга учраб бинога урилди. Натижада бир одам ҳодиса жойида вафот этди, 32 дан ортиқ шахслар жароҳат олди. Машғулотга кетаётган ҳамюртимиз тўхтади ва мардонавор ёрдам беришни бошлади. У қийшайиб кетган орқа эшикларни бузиб автубусдан одамларни олиб чиқишни бошлади ҳамда ўтиб кетаётган машиналар ҳайдовчиларидан жароҳатланганларни касалхонага элтишни сўради. У «тез ёрдам» келганидан сўнг ҳам шифокорларга ёрдам беришда давом этди.

Данил Юлдашев Тошкентдан Пермга кўчиб борган. У ерда ўрта таълимни олган ва ҳозирда ишламоқда. Бокс билан шуғулланади. Унинг қариндошлари Ўзбекистонда яшайди.

Бош консулхонада Ўзбекистон фуқаросига мадонавор ҳаракати ва инсонпарварлиги учун ташаккурнома топшириш маросимида бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг биринчи ўринбосари Эркин Муҳитдинов ҳамда олий ва ўрта-махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари Муродулло Холмуҳамедов иштирок этди ва ташаккурномага имзо чекди.

Аввалроқ Данил Юлдашев инсонларни қутқаришда кўрсатган жасорати ва қатъийлиги учун Перм ўлкаси губернатори Максим Решетниковдан миннатдорлик хати олди. Ҳамюртимизнинг ЙТҲдаги жасорати Россия ОАВларида кенг ёритилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг