Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонлик ҳарбийлар «Алабино»да. «Танк биатлони»га сўнгги тайёргарликлар бошланди

Ўзбекистонлик ҳарбийлар «Алабино»да. «Танк биатлони»га сўнгги тайёргарликлар бошланди

Фото: Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти

Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчиларидан иборат Ўзбекистон жамоаси Халқаро армия ўйинларининг Россия Федерациясида бўлиб ўтадиган мусобақаларида иштирок этиш учун белгиланган манзилга етиб борди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти хабар берди. 

Айни дамда ҳамюртларимиз Москва вилоятидаги «Алабино» дала-ўқув майдонида «Танк биатлони» ва «Дала ошхонаси» мусобақасига сўнгги тайёргарлик машғулотларини олиб боришмоқда. 

Фото: Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти

Ҳарбийларимиз мусобақа ўтказиладиган ўқув жойлари билан яқиндан танишиб, шартлар буйича пухта тайёргарлик кўрмоқда. Ҳар бир давлатнинг дала-ўқув майдони бир-биридан маълум маънода фарқ қилиши табиий. Шу боис мамлакатимиз шарафини муносиб ҳимоя қилаётган ҳарбий хизматчилар дала-ўқув майдонининг мусобақа бўлиб ўтадиган ҳар бир нуқтасини синчиклаб ўрганиб чиқмоқда.

«Танк биатлони» мусобақасида илк бор иштирок этаётган ҳамюртларимиз 13 та жамоа билан куч синашади. Махсус мухбирларимизнинг хабар беришича, бугун «Танк биатлони» мусобакасига қуъра ташлаш маросими бўлиб ўтади.

Фото: Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти

Жамоамизнинг яшаш шарт-шароитлари, «АрМИ – 2019» мусобақасига кўрилаётган тайёргарлик жараёни Мудофаа вазирлигининг масъул офицерлари томонидан узлуксиз назорат қилиб борилмоқда. Уларга нуфузли мусобақа олдидан сўнгги кўрсатмалар бериляпти.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг