Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонлик футболчи вафот этди

Ўзбекистонлик футболчи вафот этди

Фото: «championat.asia»

Самарқанднинг «Динамо» клуби собиқ футболчиси Сирожиддин Сайфиев 37 ёшида ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда «GoSport» хабар бермоқда.

Сирожиддин Сайфиев узоқ вақтлардан буён ўпка саратони касаллиги билан курашиб келаётганди. 2016 йилда саратон ўсимтаси унинг бош қисмида ҳам аниқланади.

Бир неча маротаба турли нашрларда унинг соғлиғини яхшилаш ва даволанишига кўмаклашиш мақсадида «Таслим бўлма, Сирож», «Биз сен билан Сирож» каби акциялар ташкил қилинганди.

«Xabar.uz» ахборот-таҳлилий портали жамоаси марҳумнинг оила аъзоларига ҳамдарлик билдиради.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг