Ўзбекистонлик актриса ЙТҲда ҳалок бўлди
«Опа-сингиллар» сериалида Нафиса ролини ижро этган актриса Гавҳар Шарипова 18 ноябрь куни Қашқадарё вилоятида йўл-транспорт ҳодисасига учраб ҳалок бўлди.
Маълумот учун, актриса Гавҳар Шарипова 1980 йилда Навоий шаҳрида туғилган бўлиб, «Алданган аёл», «Гўзаллик сири», «Алпомиш», «Гулхан атрофидагилар», «Сарвиноз» каби фильмларда ҳам турли даражадаги ролларни ижро этган.
Актриса ўзи туғилиб ўсган Навоий вилоятида дафн этилади.
«Xabar.uz» ахборот-таҳлилий портали марҳумнинг яқинларига таъзия билдиради.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter