Ўзбекистонга тўртинчи «Dreamliner» олиб келинди (фото)
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпаниясининг авиапарки навбатдаги янги авлод самолёти — «Boeing-787 Dreamliner» билан тўлдирилди. Бу ҳақда «Замон» информацион дастурининг телеграм каналида хабар берилди.
Эслатиб ўтамиз, шу вақтга қадар МАК авиапаркига учта «Boeing-787 Dreamliner» олиб келинган эди.
Истиқболдаги режаларга кўра, миллий авиакомпания парки 2020 йилга қадар ушбу русумдаги олтита самолётга эга бўлади
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter