Ўзбекистондан Покистонга гуманитар ёрдам жўнатилди
Бугун эрталаб Ўзбекистон ҳукумати ва БМТ Қочқинлар бўйича Олий комиссари бошқармаси томонидан Покистонда содир бўлган ҳалокатли сув тошқинидан жабрланганларга тақдим этилган инсонпарварлик ёрдами юкланган самолёт Термиздан Карачига учиб кетди.
Бу ҳақда «Дунё» АА хабар берди.
Ушбу биринчи қўшма инсонпарварлик ёрдами Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги томонидан тақдим этилган самолётларда етказиб берилиши ташкил қилинди.
Инсонпарварлик кўмаги таркиби сув тошқинлари оқибатида ўз бошпаналаридан айрилганлар учун 15 тоннадан ортиқ ҳажмдаги вақтинча яшаш учун мўлжалланган турар-жой модулларидан иборат.
Эслатиб ўтамиз, 1 сентябрь куни Ўзбекистон Покистонга 40 тоннадан ортиқ ҳажмдаги инсонпарварлик ёрдами жўнатганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter