Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистондан Италия ва Францияга авиақатновлар тўхтатилади

Ўзбекистондан Италия ва Францияга авиақатновлар тўхтатилади

Фото: «Xabar.uz»

Қишки парвозлар жадвалига ўтиши муносабати билан Урганч–Милан–Тошкент, Урганч–Рим–Тошкент ва Тошкент–Париж–Тошкент йўналишлари бўйича мавсумий авиақатновлар вақтинча тўхтатилди. Бу ҳақда «Uzbekistan Airways» АЖ ахборот хизмати маълум қилди.

Италия ва Францияга парвозлар тасдиқланган жадвалга кўра ёзги парвозлар жадвали охиригача қуйидагича амалга оширилади:

  • Урганч–Рим–Тошкент ҳафтада бир марта – сешанба кунлари (25 октябргача);
  • Урганч–Милан–Тошкент ҳафтада бир марта – жума кунлари (28 октябргача);
  •  Тошкент–Париж–Тошкент ҳафтасига икки марта – сешанба ва жума кунлари (28 октябргача).
Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг