Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистондаги энг «зўр» ва «ёмон» ҳокимлар рейтинги аниқланди

Ўзбекистондаги энг «зўр» ва «ёмон» ҳокимлар рейтинги аниқланди

Телеграмдаги «Қўшни маҳалла» канали Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри ҳокимлари, раҳбарлари рейтинги бўйича сўровнома ўтказди.

Ушбу сўровнома натижалари қуйидагича бўлди.

Ҳаммадан кўпроқ «Зўр» овозини олган раҳбарлар учлиги:

  1. Эркинжон Турдимов (Самарқанд вилояти ҳокими) — 48%
  2. Хайрулла Бозоров (Наманган вилояти ҳокими) — 34%
  3. Шуҳратбек Абдураҳмонов (Андижон вилояти ҳокими) — 31%

Ҳаммадан кўпроқ «Ёмон» овозини олган раҳбарлар учлиги:

  1. Шуҳрат Ғаниев (Фарғона вилояти ҳокими) — 63%
  2. Фарҳод Эрманов (Хоразм вилояти ҳокими) — 60%
  3. Зафар Рўзиев (Қашқадарё вилояти ҳокими) — 58%

Фаолияти «Ўртача» баҳоланган раҳбарлар:

  1. Эргаш Салаев (Жиззах вилояти ҳокими) — 43%
  2. Қобул Турсунов (Навоий вилояти ҳокими) — 41%
  3. Ғофуржон Мирзаев (Сирдарё вилояти ҳокими) — 41%
  4. Рустам Холматов (Тошкент вилояти ҳокими) — 41%

Ушбу сўровнома тугал хулоса чиқариш имконини бермаса-да, унинг натижалари орқали ҳудудлар раҳбарларининг амалдаги рейтингини маълум даражада баҳоласа бўлади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг