Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда янги йилнинг илк кунида қанча чақалоқ дунёга келди?

Ўзбекистонда янги йилнинг илк кунида қанча чақалоқ дунёга келди?

Фото: ССВ матбуот хизмати

2023 йил 1 январ соат 17:00 ҳолатига кўра, мамлакатимизда жами 1 312 нафар чақалоқ дунёга келди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг матбуот хизмати хабар берди.

Чақалоқларнинг:

  • 687 нафари ўғил;
  • 625 нафари қиз.

Энг кўп туғилиш Фарғона вилоятида (172 нафар) қайд этилди.

Ҳудудлар кесимида кейинги ўринларда:

  • Қашқадарё вилояти (169 нафар);
  • Наманган вилояти (137 нафар);
  • Сурхондарё вилояти (133 нафар);

Самарқанд вилояти (121 нафар).

Энг кам туғилиш Сирдарё вилояти (35 нафар)га тўғри келди.

1 январ кунги туғилишлар орасида еттитаси — эгизаклар.

ССВ шифокорлар гўдакларнинг барчасига белгиланган стандартлар бўйича сифатли тиббий хизмат кўрсатаётганини, юртимизда давом этаётган дам олиш кунларида қатор тиббиёт муассасалари билан бирга, 227 та туғуруқ комплексида ҳам тиббиёт ходимлари, акушер-гинеколог, неонатолог, доя ҳамда ҳамширалар навбатчилик асосида аҳоли хизматида эканини маълум қилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг