Ўзбекистонда янги журнал чоп этилди
«Ўзсувтаъминот» акциядорлик жамияти томонидан тизимда бўлаётган ўзгаришлар, халқаро ҳамкорлик, соҳа мутахассисларининг тажрибалари ва бошқа қизиқарли маълумотларни ёритиб бориш мақсадида «AQUA» илмий-оммабоп журнал нашрдан чиқарилди.
Қайд этилишича, ушбу журнал 3 тилда – ўзбек, рус ва инглиз тилларида чоп этилди. Нишона сони «Халқаро ҳамкорлик», «Кадрлар сиёсати», «Сув иншоотлари», «Интервью» ва «Жараён» каби бир қатор рукнлар остида материаллар билан бойитилган.
Журнал саҳифаларида шунингдек, соҳанинг бугунги куни, ечимини кутаётган масалалар ҳамда эртанги кун истиқболлари ҳақида туркум материаллар берилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter