Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда президент сайловлари икки ой олдинга сурилиши мумкин

Ўзбекистонда президент сайловлари икки ой олдинга сурилиши мумкин

Фото: Президент матбуот хизмати

Ўзбекистонда президент сайловлари октябрь ойи учинчи ўн кунлигининг биринчи якшанбасида ўтказилиши мумкин. Бу ҳақда «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати хабар берди.

Қайд этилишича, ушбу масала Қуйи палатадаги сиёсий партиялар фракциялари йиғилишида муҳокама қилинган. Агар ушбу хабар тасдиқланса, Конституция ва Сайлов кодексига тегишли ўзгартишлар киритиш керак бўлади.

Эслатиб ўтамиз, авваллари Президент сайловлари декабрь ойи учинчи ўн кунлигининг биринчи якшанбасида ўтказиларди.

Ўзбекистонда президент сайловига тайёргарлик жараёнлари 2021 йил 1 мартдан бошланиши хабар қилинганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг