Ўзбекистонда пенсионерлар учун электрон гувоҳнома жорий қилинмоқда
Ўзбекистонда пенсионерларнинг электрон гувоҳномасини (ID-card) жорий қилиш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Бу ҳақда Молия вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.
Картадан пенсия ва нафақа олувчилар шахсини тасдиқлаш ҳамда нақд пул шаклидаги тўловлари автоматлаштириш мақсадида фойдаланилади.
Шунингдек, 2018 йил якунига қадар корхоналар пенсионерни ишга қабул қилганлиги тўғрисида Пенсия жамғармасига фақат электрон шаклда хабар юбориш имкониятини яратиш орқали қоғоз шаклида маълумот алмашинувидан буткул воз кечиш режалаштирилган (амалдаги қонунчилик талабларига асосан пенсионер ишга қабул қилинганда корхона раҳбари 5 кун ичида Пенсия жамғармасига буйруқ нусхасини тақдим этиши ва иш жойидан пенсия тўловини амалга ошириши шарт).
Маълумот учун, 2018 йил 1 июндан бошлаб пенсия таъминотига оид 4та (суюнчи ва дафн нафақасини тайинлаш, пенсия тайинланганлик ва миқдори тўғрисида маълумотнома олиш) хизматлар давлат хизматлари марказлари орқали олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter