Ўзбекистонда никоҳдан ўтишга интернет орқали ариза топшириш мумкин бўлди
Давлат хизматлари агентлиги томонидан ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали никоҳни қайд этишга ариза бериш хизмати жорий этилди.
«Ҳозирги кунда фуқаролар порталдаги шахсий кабинетлари орқали онлайн тарзда никоҳга кириш ҳақидаги ариза билан ФҲДЁ бўлимига мурожаат этишлари мумкин», дейилади ДХАнинг Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бўлими хабарида.
Никоҳланувчи шахслар ўзларининг электрон рақамли имзоси билан ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали никоҳни қайд этишга аризаларни беради. ФҲДЁ бўлими масъул ходими «ФҲДЁ ягона электрон ахбороти» тизими орқали аризасини қабул қилади ва никоҳланувчиларга электрон шаклда тиббий кўрикка йўлланма ва никоҳни қайд этиш муддати ҳақида маълумот юборади.
Шундан сўнг, никоҳни қайд этиш куни ФҲДЁ бўлимига ўзларининг шахсини тасдиқловчи ҳужжат — паспорти билан бориб никоҳ ФҲДЁ бўлими томонидан қайд этилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter