Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда носвойни тақиқлаш бўйича петиция эълон қилинди

Ўзбекистонда носвойни тақиқлаш бўйича петиция эълон қилинди

Фото: «Xabar.uz»

«Mening fikrim» оммавий мурожаатлар портали қисқа вақт ичида таклифларга тўлиб, оммабоплиги ошиб бормоқда. Қуйида бир фуқаро Ўзбекистон ҳудудида носвойни тақиқлаш фикрини билдирган ва бунинг учун асосларини келтирган.

Унинг ёзишича, нос чекишнинг инсон организми учун зарарлари жуда кўп. Носвой таркибидаги тамаки туфайли тишлар қораяди ва аста-секин тўкила бошлайди. Носвойдаги ишқор туфайли юқори ва пастки лабларда яллиғланиш ва абсцесс ҳосил бўлиши мумкин.

Шунингдек, тил ости саратони юзага келиш хавфи, лаблар ва оғиз бўшлиғида турли ўсмалар пайдо бўлиш эҳтимоли юқори. Ичак инфекциялари, вирусли гепатит каби касалликлар юқиш хавфи бор. Бундан ташқари, ошқозон яралари ва саратони юзага келиши мумкин.

Муаллиф шу асосларни келтириб, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида носвойни тақиқлаш бўйича тезкор меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар тайёрлашни таклиф этган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг