Диққат! Муддати ўтган тамаки маҳсулотларидан эҳтиёт бўлинг
Пойтахт бозорларида турли сигаретлар қаторида, «Davidoff» номли таъмаки воситаси ҳам сотилмоқда.
Умумий стандарт талабларига кўра, тамаки воситалари учун сақлаш муддати икки йил қилиб белгиланган. Аммо текширувлар шуни кўрсатдики, «Davidoff» сигаретлари ишлаб чиқарилганига бир-икки йил эмас, 6 йил бўлгани, яъни ушбу маҳсулот 2013 йилда ишлаб чиқарилгани аниқланди.
«Ҳеч кимга сир эмас тамаки воситалари инсон соғлиғи учун зарарли ҳисобланади. Бу ҳақида сигарет қутиларида ҳам огоҳлантирувчи ёзувлар мавжуд. Энди бир тасаввур қилиб кўринг, яроқлилик муддати ўтганига 4 йил бўлган сигаретлар ҳамюртларимиз соғлиғига қандай таъсир кўрсатади?
Лабаротория текшируви хулосалари ушбу сиграетлар инсон саломатлиги учун оддий тамаки воситаларидан 10 баробар зарарлироқ эканлигини кўрсатди.
Ҳурматли истеъмолчилар чекиш соғлиқ учун зарар. Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси ва «Ўзстандарт» агентлиги огоҳлантиради» дейилади ушбу ташкилотларнинг қўшма баёнотида.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter