Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда меҳнатга лаёқатли кишилар сони 20 млндан ошди

Ўзбекистонда меҳнатга лаёқатли кишилар сони 20 млндан ошди

Фото: Xabar.uz

Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистон Республикаси доимий аҳолисининг ёш гуруҳлари бўйича таркиби:

- меҳнатга лаёқатли ёшдан кичиклар – 11,4 млн. киши (31,7 %)

- меҳнатга лаёқатли ёшдагилар – 20,5 млн. киши (56,8 %)

- меҳнатга лаёқатли ёшдан катталар – 4,1 млн. киши (11,5 %)

Эслатиб ўтамиз, Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларга кўра, Ўзбекистон Республикасида 2023 йил 1 апрель ҳолатига доимий аҳоли сони 36 197 781 кишини ташкил этган. 

Бу кўрсаткич 2022 йилнинг шу даври билан солиштирилганда 2,2 % га кўпайган. Тошкент шаҳри, Жиззах, Наманган ва Сурхондарё вилоятлари аҳолиси тез ўсмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг