Ўзбекистонда меҳнат таътили кунлари узайтирилмоқда
Олий Мажлис Сенатининг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитасининг экспертлар гуруҳи Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги Меҳнат кодексини кўриб чиқди.
Сенаторлар томонидан янги таҳрирдаги Меҳнат кодексини ишлаб чиқишда хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлар жумладан, Германия, Швеция, Норвегия, Буюк Британия, Латвия, Эстония, Япония, Корея Республикаси ҳамда МДҲ давлатлари тажрибаси чуқур ўрганилгани қайд этилди.
Янги таҳрирдаги Меҳнат кодексининг махсус қисми меҳнат ҳуқуқининг айрим институтларига бағишланган ва бандлик, индивидуал меҳнат муносабатлари, ходимларни касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш, айрим тоифадаги ходимлар меҳнатини тартибга солиш хусусиятлари, ходимларнинг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, меҳнат низоларини кўриб чиқиш каби янги нормаларни ўз ичига олган.
Шунингдек, ҳужжат билан давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ходимларига аввалги тартибдагидек 24 кадендарь куни эмас, балки йигирма етти календарь кун йиллик узайтирилган таътил берилиши белгиланмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter