Ўзбекистонда клиникалар эмас, шифокорларни лицензиялаш тизимига ўтилади
Президент Шавкат Мирзиёев бугун тиббиёт ходимлари билан учрашди. Давлат раҳбари тадбир давомида сўзлаган нутқида клиникаларни лицензиялаш тизимидан шифокорларни лицензиялашга ўтиш кераклигини таъкидлаб ўтди.
«Илғор хорижий тажриба асосида, клиникаларни эмас, шифокорларни лицензиялаш тизимига босқичма-босқич ўтишимиз керак. Бу тизим йўлга қўйилса, тиббиёт ходимларини малака оширишга мажбурий юбориш талаб этилмайди. Балки, улар ўз устида доимий ишлаб, тажрибасини оширишдан ўзлари бевосита манфаатдор бўлади.
Умуман, соҳадаги ислоҳотларни режали ва изчил давом эттириш мақсадида, Жаҳон банки экспертлари билан бирга, 1 октябрга қадар 7 та асосий йўналишни ўз ичига олган, Соғлиқни сақлаш стратегияси ишлаб чиқилади», — деди Шавкат Мирзиёев.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter