Ўзбекистонда диний маърифат тизими қайта кўриб чиқилади
«Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили» давлат дастурига кўра, юртимизда диний маърифат тизими қайта кўриб чиқилади.
Дастурга мувофиқ, экстремистик ғоялар таъсирига тушиб қолган фуқароларни ижтимоий реабилитация қилиш, бундай фуқароларни соғлом муҳитга қайтариш тизимини такомиллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш режалаштирилмоқда.
Диний маърифат тизими қайта кўриб чиқилиб, бу борада аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида олиб борилаётган ишлар самарадорлиги ва таъсирчанлиги кучайтирилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter