Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда «ақлли» ҳожатхона очилди (фото)

Ўзбекистонда «ақлли» ҳожатхона очилди (фото)

Фото: Туризм ва маъданий мерос агентлиги

Тошкентда санитария-гигиеник шохобчасининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Миробод тумани, Локомотив кўчасида жойлашган ушбу шохобча эркаклар, аёллар ҳамда ногиронлиги бўлган шахслар учун мўлжалланган ҳожатхоналар, ювиниш хонаси ҳамда ходимлар учун мўлжалланган хонани ўз ичига олган. Бу Ўзбекистондаги биринчи автоматлаштирилган санитар-гигиеник шохобча ҳисобланади.

Қайд этилишича, мазкур шохобчанинг бошқа шу сингари шохобчалардан асосий афзаллиги унинг автомат режимда ишлаши ва энг замонавий санитар-гигиеник мосламалар билан жиҳозланганлигидир. Қолаверса, унда жисмоний имконияти чекланган, ногиронлиги бўлган шахслар, ёш болали ота-оналар қулай фойдаланишлари учун ҳам имкониятлар яратилган.

Тадбиркор Камолиддин Данабоевнинг айтишича, шохобча автоматлаштирилган режимда ишлайди. Ҳар бир жараён учун алоҳида вақт белгиланган. Агар, масалан, ҳожатхонага кирган фуқаронинг саломатлигида бирор муаммо юзага келса ёки бошқа сабаб билан узоқ қолиб кетса, сигнал чалинади ва огоҳлантирилади. Шунингдек, аёллар ҳожатхонасида алоҳида автоматик тарзда ишлайдиган савдо бурчаги ташкил этилган. Бунда аёллар фарзандлари учун памперс ва шунга ўхшаш нарсаларни харид қилишлари мумкин. Шохобча куну тун ишлайди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг