Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда аҳоли зичлиги ошиб бормоқда

Ўзбекистонда аҳоли зичлиги ошиб бормоқда

Фото: Xabar.uz

2023 йилнинг 1 июль ҳолатига Ўзбекистонда 1 км кв ер майдонига ўртача 81 нафар доимий аҳоли сони тўғри келади. Бу ҳақда Статистика агентлиги маълумотида айтилади. 

Бу эса ўтган йилнинг мос даврига нисбатан солиштирилганда ўртача 1,7 кишига ортган (2022 йил 1 июль ҳолатига 1 кв км га 79,3 киши).

2023 йилнинг 1 июль ҳолатига республикамизнинг доимий аҳолиси 36 372 437 кишини ташкил этмоқда.

Шаҳар жойларда – 18 557,5 минг киши

Қишлоқ жойларда – 17 814,9 минг киши

Аввалроқ берилган хабар кўра, аҳоли сони 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 2,2 фоизга кўпайганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг