Республикамизда 1 кв.км. ер майдонига қанча одам тўғри келиши маълум қилинди
2022 йилнинг 1 июль ҳолатига Ўзбекистонда 1 км.кв. ер майдонига ўртача 79,3 нафар доимий аҳоли сони тўғри келади.
Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълумот берди.
Бу эса ўтган йилнинг мос даврига нисбатан солиштирилганда 1,7 кишига ортган (2021 йил 1 июль ҳолатига 1 кв.км.га 77,6 киши).
2022 йилнинг 1 июль ҳолатига республикамизнинг доимий аҳолиси 35 603 443 кишини ташкил этмоқда.
Шаҳар жойларда – 18 117 минг киши
Қишлоқ жойларда – 17 486,4 минг киши
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter