Ўзбекистон яна бир халқаро шартномани тасдиқлаши кутилмоқда
Ўзбекистон яна бир халқаро шартномани тасдиқлаши мумкин. Президентнинг бу борадаги тегишли қарори лойиҳаси муҳокамага эълон қилинди.
Ҳужжат лойиҳаси билан, 2012 ва 2015 йилларда Швейцариянинг Женева шаҳрида, шу билан бирга 2019 йил Мисрнинг Шарм-аш-Шайх шаҳрида бўлиб ўтган Халқаро электралоқа иттифоқининг Бутунжаҳон радиоалоқа конференциялари якунлари бўйича қабул қилинган Радиоалоқа регламенти тасдиқланмоқда.
Қайд этилишича, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги кўрсатилган халқаро шартномани амалга ошириш учун маъсул ваколатли орган этиб белгиланади.
Маълумот учун, Халқаро электралоқа иттифоқи 1865 йилда Халқаро телеграф иттифоқи сифатида ташкил этилган. Бугунги кунда ташкилотга 193 та мамлакат аъзо ҳисобланади. Ташкилотнинг Бош штаб-квартираси Женева шаҳрида жойлашган.
Қарор лойиҳаси муҳокамаси жорий ойнинг 27 июнига қадар очиқ.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter