Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон ва Тожикистон ҳарбийлари «жанубий сарҳадларга суқилиб кирган террорчилар»га қарши машғулот ўтказади

Ўзбекистон ва Тожикистон ҳарбийлари «жанубий сарҳадларга суқилиб кирган террорчилар»га қарши машғулот ўтказади

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Бешариқ туманида «Марказ – 2019» халқаро ўқув-машғулотида қатнашиш учун юртимизга ташриф буюрган тожикистонлик ҳарбийларни тантанали кутиб олиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти хабар берди.

Шундан кейин тожикистонлик ҳарбий хизматчилар Наманган вилоятида жойлашган «Ғурумсарой» дала-ўқув майдонига етиб келишди ва машғулотларга тайёргарликни бошлаб юборишди.

Куннинг иккинчи ярмида ўзбекистонлик ва тожикистонлик ҳарбийлар иштирокида брифинг ташкиллаштирилиб, Мудофаа вазирлиги масъул офицерлари «Марказ – 2019» ўқув-машғулотларининг тартиби ҳамда ундан кўзланган мақсадни меҳмонларга етказди.

Бугун, 17 сентябрь куни «Ғурумсарой» дала-ўқув майдонида Ўзбекистон ва Тожикистон ҳарбийлари иштирокидаги стратегик қўмондонлик штаб машғулотлари доирасидан ўрин олган «Марказ – 2019» ўқувига старт берилди.

Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти

Очилиш маросимида сўзга чиққан Ўзбекистон Мудофаа вазирининг биринчи ўринбосари, Қуролли Кучлар Бош штаби бошлиғи генерал-майор Павел Эргашев ушбу ўқув машғулотлари давлатларимиз ўртасидаги ҳарбий муносабатларнинг мустаҳкамланишига ҳамда жангавор тайёргарликни оширишда муҳим ўрин тутишини таъкидлаб, ўқув-машғулотларида иштирок этаётган ўзбек ва тожик ҳарбийларига муваффақият тилади.

Тожикистон Республикаси Қуруқликдаги қўшинлар қўмондонининг биринчи ўринбосари генерал-майор Ихтиёр Охунзода Неъматулло ҳам «Ғурумсарой» полигонида ташкиллаштирилаётган «Марказ – 2019» ўқув-машғулотларининг Ўзбекистон ва Тожикистон ҳарбийларининг ҳамкорлигида ташланган навбатдаги қадам бўлишини айтиб, тадбир ташкилотчиларига дўстона кутиб олиш тадбирлари учун ўз миннатдорчилиги билдирди.

Эслатиб ўтамиз, «Марказ – 2019» ўқув машғулоти доирасида Россияда бўлиб ўтадиган амалий ҳаракатлар билан бир вақтда Наманган вилоятида жойлашган «Ғурумсарой» полигонида Ўзбекистон ва Тожикистон ҳарбий бўлинмалари томонидан шартли равишда жанубий сарҳадларга суқилиб кирган террорчи гуруҳларга қарши ҳамкорликдаги ўқув машғулотлари ҳам ўтказилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг