Ўзбекистон Туркманистондан пул компенсация талаб қилгани инкор этилди
Ижтимоий тармоқларда «Туркманистон газ конида носозлик сабабли январь ойининг маълум кунларида етказиб берилмаган газ учун Ўзбекистон томони Туркманистондан катта миқдорда компенсация пули талаб қилган» мазмунида хабар эълон қилинди.
Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ушбу хабарлар ҳеч қандай асосга эга эмаслиги ва мутлақо ҳақиқатга тўғри келмаслигини маълум қилди.
«Шуни алоҳида таъкидлаймизки, Туркманистон томонидан Ўзбекистонга дўстона ва биродарлик билан қўллаб-қувватлаш мақсадида суюлтирилган газ партияси бепул тақдим этилди.
Ўз навбатида, Туркманистон томонидан тақдим этилган суюлтирилган газ яқин кунларда эҳтиёжманд оилаларга бепул тарқатилади», дейилади вазирлик расмий муносабатида.
Эслатиб ўтамиз, Туркманистон томони техник сабабларга кўра жорий йилнинг 12 январидан газ етказиб беришни тўхтатганди. 21 январдан эса газ экспорти қайта тиклаганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter