Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон Туркманистондан олинган электрни Қирғизистонга етказгани маълум бўлди

Ўзбекистон Туркманистондан олинган электрни Қирғизистонга етказгани маълум бўлди

Фото: «Xabar.uz»

Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ва Қирғиз Республикаси Энергетика вазирлигининг Қўшма баёноти эълон қилинди.

«Шуни маълум қиламизки, 2021 йил 11 мартда Қирғиз Республикаси Энергетика ва саноат вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ўртасида имзоланган Баённомага мувофиқ, электр энергиясини ўзаро етказиб бериш тасдиқланган жадвалларга мувофиқ амалга оширилади.

Марказий Осиё минтақасида сувнинг камлиги ҳисобга олиниб, Тўхтагул сув омборининг ўта оғир даражага тушишига йўл қўймаслик мақсадида томонлар хўжалик юритувчи субъектлар ўртасидаги келишувларга асосан Туркманистон газидан ишлаб чиқарилган электр энергиясини Қирғиз Республикасига етказиб берилди.

Шу билан бирга, шартнома асосидаги келишувларга мувофиқ, электр энергиясини Туркманистондан Қирғиз Республикасига Ўзбекистон энергетика тизими орқали транзит қилиш энергетика тизимларининг имкониятларидан келиб чиққан ҳолда амалга оширилмоқда.

Таъкидлаш лозимки, томонларнинг хўжалик юритувчи субъектлари ўртасида 2023 йилда Туркманистон электр энергияси транзитини таъминлашга қаратилган тегишли шартномалар имзоланган.

Икки мамлакат энергетика вазирликлари ва энергетика корхоналари ўртасидаги ҳамкорлик ўзаро ҳурмат ва энергетика тизимлари ишлаш режимининг изчиллиги тамойиллари асосида амалга оширилмоқда», дейилади баёнотда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг