Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон, Қозоғистон, Туркманистон ва Қирғизистон чигирткага қарши бирга курашади (фото)

Ўзбекистон, Қозоғистон, Туркманистон ва Қирғизистон чигирткага қарши бирга курашади (фото)

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан зарарли чигирткалар кириб келишининг олдини олиш ва бартараф этиш бўйича қатор тадбирлар ташкил этилмоқда. Хусусан, жорий йилда зарарли чигирткаларни республикамиз ҳудудига кириб келишини олдини олиш учун жойларда 597,9 минг гектарда кимёвий ишлов ўтказилиши режалаштирилган.

Шуни алоҳида қайд этиш жоизки, бугунги кунда республика бўйича зарарли чигирткаларни 327,4 минг гектар майдонда тарқалганлиги аниқланиб, 309,6 минг гектар майдонда кимёвий ишловлар ўтказилди. Шунингдек, маҳаллий бюджетдан ажратилган маблағлар ҳисобидан бугунги кунгача зарарли чигирткаларга қарши 397 минг гектар майдонда ишловларни ўтказишни таъминлайдиган кимёвий воситалар захираси яратилган.

Ушбу тадбирларга 500 дан ортиқ махсус техникалар ва 700 нафардан ортиқ ишчилар жалб қилинган.

Яна бир муҳим жиҳат бу каби эзгу амаллар қўшни давлатлар билан ҳамкорликда олиб борилмоқда. Жумладан Қозоғистон, Туркманистон ҳамда Қирғизистон шулар жумласидандир. Ҳозирги кунда мазкур тадбирлар жадал тарзда олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг