Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон — Қозоғистон давлат чегарасини демаркация қилиш масалалари муҳокама қилинди

Ўзбекистон — Қозоғистон давлат чегарасини демаркация қилиш масалалари муҳокама қилинди

12-17 ноябрь кунлари Гулистон шаҳрида Ўзбекистон — Қозоғистон демаркация қўшма комиссиясида Ўзбекистон Республикаси ва Қозоғистон Республикаси ҳукумат делегацияларининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда «Дунё» АА хабар бермоқда.

Комиссия Мангистау вилояти билан чегарадош бўлган Қорақалпоғистон таркибидаги участкаси учун давлатлараро чегарани белгилаш бўйича якуний ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлашни давом эттирди.

Комиссия йиғилиши давомида Сардоба сув омбори тўғонининг ўпирилиши натижасида бузилган чегара устунларини тиклаш мақсадида Қозоғистон Республикасининг Туркистон вилояти билан чегараси бўйлаб Ўзбекистон Республикасининг Сирдарё ва Жиззах вилоятлари чегараларида Ўзбекистон — Қозоғистон давлат чегарасининг айрим участкаларида дала текшируви ўтказилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг