Ўзбекистон қаҳрамони Вера Пак вафот этди
Ўзбекистон қаҳрамони, Хивадаги меҳрибонлик уйи директори Вера Пак бугун, 20 октябрь куни 79 ёшида оламдан ўтди, деб хабар бермоқда «Turon24».
Вера Пак 1938 йил 13 ноябрда Қорақалпоғистонннг Қўнғирот туманида таваллуд топган. 1961 йили Қорақалпоқ давлат педагогика институти (ҳозирги Нукус давлат педагогика институти)ни тамомлагач, Хива шаҳридаги 3-мактабда ўқитувчи, туман халқ таълими бўлими инспектори вазифаларида ишлаган.
У 2001 йили олий даражадаги Ўзбекистон қаҳрамони унвонига сазовор бўлганди.
Вера Пак 1985 йилдан буён Хивадаги меҳрибонлик уйининг директори вазифасида ишлаб келаётган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter