Ўзбекистон МДҲ давлатларининг Ёшлар кенгашига аъзо бўлиши мумкин

Россия Ўзбекистонга МДҲ давлатларининг ёшлар ишлари бўйича Кенгаши аъзоси бўлишини таклиф қилмоқда. Бу ҳақда «Спутник» нашри хабар берди.
Ушбу ташаббусни Ёшлар сиёсати ва халқаро муносабатлар институти директори ўринбосари, МДҲ ёшлар ташкилотининг вакили Дмитрий Бункин II Ўзбекистон-Россия ёшлар форуми доирасида айтиб ўтди.
Унинг айтишича, айни вақтда Ўзбекистон Кенгаш аъзоси эмас. Бироқ агар Кенгаш тегишли қарорлар қабул қилса, Ўзбекистон шу йилнинг ўзидаёқ унга аъзо бўлиши мумкин.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter