Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон ҳудудида бўлиб турган Афғонистон фуқаролари сони маълум қилинди

Ўзбекистон ҳудудида бўлиб турган Афғонистон фуқаролари сони маълум қилинди

Фото: «Uz.sputniknews.ru»

Ўзбекистонда бўлиб туриш визаси муддати тугаётган Афғонистон фуқаролари ўз юртига қайтариб юборилмайди, чунки мамлакатлар ўртасидаги чегара жисмоний шахслар учун ёпиқ. Бу ҳақда Ўзбекистон ички ишлар вазирлиги вакили маълумотларига таяниб «Газета.uz» хабар берди.

Вазирлик маълумотларига кўра, ҳозирда Ўзбекистон ҳудудида 13658 нафар Афғонистон фуқароси бўлиб турибди. Шулардан 13032 нафари вақтинча яшаётган бўлса, улардан кўплари Ўзбекистонга бизнес масалалари бўйича ҳамда қариндошларини кўришга келишган.

ИИВ вакили республикада бўлиб туриш қоидаларини бузмаётган хорижликларнинг визалари қоидага кўра узайтирилишини қўшимча қилди. Улар визаларини узайтириш учун Ўзбекистондаги вақтинчалик яшаш жойи бўйича миграция бўлимларига мурожаат қилиш лозим.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг