Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Нью-Йоркка парвозлар сонини оширмоқда

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Нью-Йоркка парвозлар сонини оширмоқда

Фото: «Спутник»

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси жорий йилнинг 5 апрелидан бошлаб Тошкент-Нью-Йорк-Тошкент йўналишида иккинчи мунтазам қатновни йўлга қўяди. Парвозлар пайшанба кунлари «Boeing 787 Dreamliner» самолётларида амалга оширилади.

Қуйида йўналишнинг ҳаракатланиш вақтлари кўрсатилган:

Пайшанба: HY-101 Тошкент 05:45 - Нью-Йорк 10:00

Пайшанба: HY-102 Нью-Йорк 12:45 - Тошкент 09:25 (+1)

2018 йил 29 майдан 17 сентябрга қадар эса Нью-Йоркка қатновлар ҳафтасига уч марта, сешанба кунлари ҳам «орзу лайнерлари»да қуйидаги жадвал бўйича бажарилади (маҳаллий вақт):

Сешанба: HY-101 Тошкент 05:45 - Нью-Йорк 10:00

Сешанба: HY-102 Нью-Йорк 12:45 - Тошкент 09:25 (+1)

Эслатиб ўтиш керак, ҳозир «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси Нью-Йоркка «Boeing 787 Dreamliner» самолётларида ҳафтасига бир марта якшанба кунлари йўловчи қатновларини амалга оширмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг